Тошкентда ўзаро жанжаллашган фуқаролар ИИО ходимларига қаршилик кўрсатди
Crime
−
11 May 2024 6087 1 minute
Ижтимоий тармоқларда бир неча фуқаролар ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Кеча, 10 май куни тахминан соат 16:30 ларда Чилонзор тумани, 5-мавзе ҳудудида 1980 йилда туғилган А.А. ва 1984 йилда туғилган А.А.лар маст ҳолатда бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бир неча фуқаролар – 1993 йилда туғилган Ш.Д., 1996 йилда туғилган А.С. ва 2002 йилда туғилган С.С. билан ўзаро жанжаллашган. Оқибатда 2002 йилда туғилган фуқаро енгил даражадаги жароҳатлар билан тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.
Ҳодиса жойига зудлик билан миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари етиб борган. Бироқ жамоат тартибини бузаётган икки нафар фуқаролар ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September