Тошкентда уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бошланди
Local
−
22 May 2020 4873 1 minute
Бугун, 22 май куни Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳри иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш тўғрисида“ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, қарорда жорий йилда коммунал соҳада амалга оширилиши кўзда тутилган бир қатор ишлар, жумладан, Тошкент шаҳрида кўп квартирали уй-жой фондини ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, янги локал қозонхоналар қуриш, мавжуд ер ости ва ер усти иссиқлик тизимларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, янги лифт ускуналари, смарт ҳисоблагичларни ўрнатиш, болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, ирригация тизимларини янгилаш, оқава сув тармоқларини янгидан қуриш, трансформатор пунктларини янгилаш ва яна бир қатор вазифалар белгиланган.
Кўп квартирали уй-жойлар, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари 2020 йилнинг 15 сентябрь кунига қадар якунланиши белгиланган.
2020-2021 йилларда коммунал соҳада бажарилиши режалаштирилган ишларнинг айримлари қуйидаги маълумотларда акс этган.




Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September