Тошкентда тез тиббий ёрдам автомобили ағдарилди

Crime

image

Тошкентда тез тиббий ёрдам автомобилини бошқариб кетаётган ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Оқибатда автомобиль йўл ўртасида ағдарилган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди. 

Ҳодиса жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 02:20 атрофида Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасида содир бўлган. 1963 йилда туғилган ҳайдовчи Н.А. Ford русумли тез тиббий ёрдам автомобилида ҳаракатланаётиб, рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган Tracker русумли транспорт воситасига тўқнашган ва Ford автомобили ағдарилган.

 ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқлиги айтилмоқда. Бироқ, тез тиббий ёрдам автомобилида шифокор, ҳамшира ва бемор бор-йўқлигига аниқлик киритилмаган. 

ЙТҲ юзасидан ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилаётгани маълум қилинди.  


Tags

Rate Count

242

Rating

3

Rate this article

Share with your friends