Тошкентда пақилдоқ ўйнаган бола кўзини куйдириб олди
Local
−
06 December 2020 10250 1 minute
Тошкентнинг Юнусобод туманида пиротехника воситани ўйнаган 10 яшар бола кўзини куйдириб олди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
“Жорий йилнинг 3 декабрь куни 10 ёшли Ф.Х. дўстлари билан ховлида пиротехника воситасини ўйнаган. Натижада бола кўзидан кимёвий куйиш жароҳатини олди”, дейилади хабарда.
ИИББ ота-оналардан фарзандларининг пиротехника воситалари билан ўйнашига йўл қўймасликни сўраган.
Live
All