Тошкентда “EVOS” кафеси ёниб кетди

Crime

image

Тошкентда “EVOS” кафесида ёнғин содир бўлди. Оқибатда бинонинг тахминан 60 квадрат метр майдони ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 22 июнь куни соат 09:03 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида жойлашган “EVOS” кафесида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ўт ўчирувчилар воқеа жойига соат 09:12да этиб бориб, 09:24 да алангани қуршаб олган ва 09:37 да ўчирган. 

Ҳодиса оқибатида бинонинг тахминан 60 квадрат метр майдонида томи ҳамда ошхона жиҳозлари ёнган. Фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.


Tags

Rate Count

624

Rating

3

Rate this article

Share with your friends