Тошкентда она-болани Cоbalt уриб юборди (видео)
Crime
−
08 December 2022 17127 1 minute
Жорий 3 декабрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Зулфияхоним кўчасида Cоbalt ҳайдовчиси она-болани уриб юборган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хизматининг матбуот хизмати хабар берди.
Оқибатда 1991 йилда туғилган аёл шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Унинг 2016 йилда туғилган фарзандининг аҳволи яхши. У тиббий кўрикдан кейин уйига юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзгатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Live
All