Тошкентда оғир жиноятлар содир этишда гумонланаётган шахслар қидирилмоқда
Local
−
06 November 2021 12029 1 minute
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси оғир жиноятлар содир этганликда гумонланувчи шахсларнинг қидирувида кўмак сўрамоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қуйидаги фуқароларга нисбатан қидирув эълон қилинган:
• Сайдакбаров Отабек Саидазим ўғли, 1991 йилда туғилган;
• Узаков Ваҳоб Хусанович, 1971 йилда туғилган;
• Ахроров Ғолиб Гафурович, 1983 йилда туғилган.

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Агар сизда юқоридаги шахслар тўғрисида бирор маълумот бўлса ёки уларга ўхшаш кишиларни учратсангиз, 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз. Олдиндан миннатдорчилик билдирамиз!”, дейилади хабарда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August