Тошкентда Nexia устунга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Crime

image

Тошкент шаҳри Олмазор туманида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 русумли автомобиль йўл четидаги бетон устунга урилди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 31 январь куни тахминан соат 02:20 ларда Мухбир кўчасида содир бўлган. 

Маълум қилинишича, 1998 йилда туғилган У.Ф. Nexia-3 русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўл четидаги бетон устунга урилган. Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабаб шифохонага олиб борилган вақтида вафот этган. 

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.


Tags

Rate Count

139

Rating

3

Rate this article

Share with your friends