Тошкентда Nexia ҳайдовчиси пиёдани уриб, дарахтни синдирди (видео)
Crime
−
04 June 2025 9258 1 minute
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жорий йилнинг 31 май куни содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида ҳайдовчи пиёдани уриб юборди ва дарахтни ҳам синдирди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.
Аниқланишича, 1970 йилда туғилган ҳайдовчининг Matiz машинаси ва 1995 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia автомобили тўқнашган. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги йўловчини уриб, дарахтни синдирган.
Жароҳатланган фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалига олиб борилган.
Шифокорнинг сўзларига кўра, беморга бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап сон суяк ўрта учлигидан ёпиқ синиши каби ташхислар қўйилган. Унга зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган ва реанимация бўлимига ётқизилган.
“Режали даволашлардан кейин беморга синган оёғи қайта тикланиб, 3 июнь куни жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли”, дейди шифокор.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 2 май куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида BYD пиёдалар йўлагидан ўтаётган одамни уриб юборганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28