Тошкентда Наврўз сайли қаерда бўлиши маълум қилинди 

Local

image

18 мартдан 22 мартгача Тошкентдаги “Наврўз” боғида “Наврўз сайли” бўлиб ўтади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тадбирда дорбоз ва полвонларнинг чиқишлари, ўзбек халқ ўйинлари, миллий анъаналарга асосланган бозор муҳити, миллий таомлар намойиши бўлиб ўтади. 

Шунингдек, “Ретро” тўй маросими ва эстрада юлдузларининг чиқишлари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Наврўз байрами муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 5 кун, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 4 кун дам олади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic