Тошкентда Lacetti билан тўқнашган Spark ағдарилиб кетди

Local

image

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Юнусобод туманида Lacetti Spark билан тўқнашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 2 апрель куни соат 18:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Буюк Турон ва Зарафшон кўчалари кесишган чорраҳада Lacetti ҳамда Spark русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Зарб оқибатида Spark автомобили ағдарилган ва ушбу автомобиль ҳайдовчиси биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.


Tags

Rate Count

509

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends