Тошкентда кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Local

image

Тошкентда кучли шамол эсиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси аҳолига огоҳлантириш билан чиқди.

“Мулкингизга зиён етишини олдини олиш учун дарахтлар тагида ва реклама устунлари яқинида қолдирган автомобилларингизни хавфсизроқ жойга қўйишингизни сўраймиз. Деразаларни маҳкам ёпинг. Ташқи токчадан гултуваклар ва бошқа буюмларни олишингизни тавсия этамиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, аҳолидан электр билан боғлиқ узилишлар юзага келган тақдирда, маиший электр ускуналарни электр тармоғидан узиб қўйиш сўралган.


Tags

Rate Count

698

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends