Тошкентда қувур цехи ёниб кетди (видео)

Crime

image

Бугун, 11 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Яккасарой туманида жойлашган пластмасса қувур цехида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 12:40 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Қушбеги кўчасида жойлашган пластмасса қувурларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарувчилар соат 12:46 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:08 да қуршаб олинган ва соат 13:15 да ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар тушмаган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти, Узун туманидаги бозорда жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо нуқтасида ёнғин чиққани ҳақида хабар берилган эди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends