Тошкентда қора “маска”лилар 10 та қарағайни арралаб кетгани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Crime

image
Навоийда “маскалилар” фуқароларни калтаклади north_east

Навоийда “маскалилар” фуқароларни калтаклади

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги Амир Темур ва Чинобод кўчалари чорраҳаси ёнида 18 дона элдор қарағайдан 10 тупи номаълум кимсалар томонидан тунда арралаб кетилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокурори ўринбосари Саидкарим Мухтаров муносабат билдирди.

Қайд этилишича, номаълум кимсалар томонидан тунда 10 та дарахт ярмигача арралаб кетилган. Экологлар эса ушбу дарахтларни қуритмасдан сақлаб қолиш мақсадида Ботаника институти мутахассисларини жалб қилган ҳолда агротехник тадбирларни олиб бориб, уларни асраб қолиш чораларини кўрган. 

Ўрганишлар давомида диаметри 28, 26,7, 37, 18, 27,7, 25, 23,8, 21, 18,7 ва 22,2 сантиметрли дарахтлар арралангани аниқланган. Бироқ орадан маълум вақт ўтиб, қора ниқобдаги кишилар яна 4 та дарахтни кесиб, воқеа жойидан қочиб қолган. 

Саидкарим Мухтаровга кўра, Амир Темур ва Чинобод кўчалари чорраҳасида кесилган 10 та қарағай сабаб ўсимлик дунёсига 83 миллион сўм зарар етган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

142

Rating

3

Rate this article

Share with your friends