Тошкентда икки йўловчи автобуси тўқнашди

Crime

image

Тошкентда 2 йўловчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Бугун, 14 декабрь куни соат 11:00 да 2 та йўловчи автобус тўқнашди. 

Қайд этилишича, 2000 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги Mercedes-Benz ва 1972 йилда туғилган Т.С. бошқарувидаги MAN A22 автобуслари бир-бирига келиб урилган.

Мазкур йўл транспорт ҳодисалари оқибатида 2 нафар йўловчи тан жароҳати олган. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.


Tags

Rate Count

171

Rating

3

Rate this article

Share with your friends