Тошкентда икки кун кучли шамол ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Local

image

Жорий йилнинг 9 ва 10 июнь кунлари Тошкент шаҳрида шамол, қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача етиши мумкин. Бу ҳақда “Гидрометеорология хизмати маркази” маълум қилмоқда.

Марказнинг огоҳлантиришича, шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин. Бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши эҳтимоли мавжуд. 

“Барча тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонларидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликларини,  автомобилларини дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишларини сўраймиз”, дейилади хабарда. 


Tags

Rate Count

194

Rating

3

Rate this article

Share with your friends