Тошкентда эркак ток уриши оқибатида вафот этди
Crime
−
11 August 2022 21336 1 minute
Тошкент шаҳрида 37 ёшли эркак кучли электр ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR’UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 11 август куни Яшнобод туманида юз берган.
“Интернет провайдерлардан бирининг 1985 йилда туғилган монтажчиси буюртма асосида туманда жойлашган автомобилларга хизмат курсатиш шохобчаси (мойка) томида WI-FI тармоғини ўрнатаётганида, электр токи уриб, вафот этган”, дейди Шамсутдинов.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
All