Тошкентда эркак 81 ёшли онахонни тунади

Crime

image
Тошкент шаҳрида 50 ёшли эркак киши 81 ёшли кампирга зўрлик ишлатиб, унинг бир миллион сўмини ўзлаштиргани айтилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
 
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 4 февраль куни соат тахминан 11:00 да Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида рўй берган. Номаълум шахс 81 ёшли П.Г.нинг хонадонига келиб, ундан ичимлик суви олиб чиқиб беришини сўраган ва пайтдан фойдаланиб хонадонга бостириб кирган.
 
50 ёшли эркак кампир бўйнидан синтетик мато билан бўғиб, хонадондаги 1 млн сўмни талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
 
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида, ушбу жиноят Тошкент вилоятида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, муқаддам судланган 50 ёшли Х.В. томонидан содир этилгани аниқланган ва у процессуал тартибида ушланган.
 
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Tags

Rate Count

204

Rating

3

Rate this article

Share with your friends