Тошкентда Cobalt ва Mercedes-Benz тўқнашуви оқибатида 4 киши жабрланди

Crime

image

Тошкент шаҳрида Cobalt ва Mercedes-Benz тўқнашуви оқибатида 4 киши жабрланди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Кеча, 3 ноябрь куни соат 23:00 ларда Юнусобод тумани Чинобод  кўчасида Cobalt русумли транспорт воситаси ва Mercedes-Benz русумли транспорт воситалари тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Cobalt ва Mercedes-Benz транспорт воситасининг ҳайдовчилари ва 2 нафар йўловчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 октябрь куни Тошкент вилоятида автобус ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Тўқнашувдан сўнг, автоуловларда қисқа туташув сабаб ёнғин келиб чиққан. 

ЙТҲ оқибатида Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига мурожаат қилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends