Тошкентда чинорлар ёқилгани айтилди
Crime
−
15 March 2023 5095 1 minute
Ижтимоий тармоқларда пойтахт Тошкентнинг Янгиҳаёт тумани Марғиб кўчасида бир неча туп чинор дарахтлари ёқилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳолат назоратга олинган. Янгиҳаёт тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ва туман ички ишлар бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилиши маълум қилинади”, дейилади хабарда.

Live
All