Тошкентда айрим йўллар апрелгача ёпилади

Local

image

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Ўш кўчасининг бир қисми жорий йилнинг 11 февралидан март ойи охиригача автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Яшнобод туманининг Ўш кўчаси бўйлаб "Қорасув" канали устидан ўтувчи автомобиль йўли кўприги реконструкция қилинади. Шу сабабли Ўш кўчаси “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғи кўприги билан кесишмасидан Бойсун кўчаси кесишмасигача ва ундан Ўш 1-тор кўчаси кесишмасигача бўлган оралиқ жорий йилнинг 11 февралидан март ойи охиригача автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан ҳаракатланишларини ва келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

204

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends