Тошкентда автобус ёниб кетди (видео)

Crime

image

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Бугун, 21 май куни соат 16:40 да Яшнобод тумани Махтумқули кўчасидаги бекатда 96-сонли автобус йўналишида ҳаракатланган Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:45 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:50 да ўчирилган.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends