Тошкентда автобус ёниб кетди

Crime

image

Бугун, 24 ноябрь куни Тошкентда 116-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.

Маълум бўлишича, соат тахминан 06:13 да автотураргоҳдан чиққан автобус терминал станциясига қараб кетаётган вақтда Тошкент кичик ҳалқа автомобиль йўлида ёниб кетган. 

Орадан 4 дақиқа ўтиб Тошкент шаҳар ФВБ ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. Соат 06:26 да ёнғин қуршаб олинган ва 06:39да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳозирда автобус ёниб кетишига двигатель бўлинмасидаги қисқа туташув сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Жабрланганлар йўқ. Ёнғин бошланишидан олдин автобус ҳайдовчиси вақтида йўловчилар бўлинмасидан чиқиб кетишга улгурган.

Динара Юсупова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

409

Rating

3

Rate this article

Share with your friends