Тошкентда автобус ва Lacetti тўқнашди

Crime

image

Тошкент шаҳри Сергели туманида автобус ва Lacetti тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 18 февраль куни соат 06:45 ларда MAN русумли автобус ҳамда Lacetti автомашинаси иштирокида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

"Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг Юнусобод туманида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends