Тошкентда Audi ёниб кетди (видео)

Crime

image

Тошкент шаҳрида Audi автомобили ёниб кетди. Ҳолат юзасидан шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Кеча, 21 декабрь куни Чилонзор тумани “Қозиробод” маҳалла фуқаролар ҳудудидан ўтган кичик ҳалқа йўлида Audi русумли автомобилда ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:54 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида автомобилнинг мотор ҳамда салон қисми ёниб зарарланган. 

Ёнғин электр симларида юзага келган қисқа туташув оқибатида содир бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳодисада тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Аввалроқ Навоий вилоятидаги метан “заправка”да Damas автомобили ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Tags

Rate Count

80

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends