Тошкентда 63 ёшли аёлга тегажоғлик қилган йигитга жиноят иши қўзғатилди

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда ёш йигит пенсиядаги 63 аёлга тегажоқлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот бериб, жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 11 сентябрь куни юз берган. Гумонланувчи 2001 йилда туғилган А.З. исмли йигит бўлган. 

Айни вақтда воқеа юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Хабарга кўра, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади.
 


Tags

Rate Count

767

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends