Тошкентда 3 машина тўқнашди, икки киши ўлди

Crime

image

Бугун, 11 март куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса соат 13:00 да Аҳмад Дониш кўчасидаги Тахтапул кўприги устида содир бўлган. Changan автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи (2002 йилда туғилган) йўл четида тўхтаб турган Matiz билан тўқнашиб кетган. Шундан сўнг у машина бошқарувини йўқотиб, бир йўналишда ҳаракатланаётган Cobalt'га урилган.

ЙТҲ оқибатида Matiz автомашинаси йўловчилари – 1984 йилда туғилган Т.А. ҳамда 2002 йилда туғилган А.Ғ. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends