Тошкентда 29 ёшли Spark ҳайдовчиси даҳшатли ЙТҲ оқибатида вафот этди

Crime

image

Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган Spark автоҳалокатга учради. Оқибатда бир киши ҳаётдан бевақт кўз юмди. Бу ҳақида ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 03:30 ларда, Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Келес йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.Т. Spark автомобили тезлигини ошириши оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган. Оқибатда, ҳайдовчиси Қ.Т. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчиси 34 ёшли К.Қ. оғир тан жароҳат билан шифохонага ётқизилган.  

“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Динара Юсупова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

742

Rating

3

Rate this article

Share with your friends