Тошкентда 2 яшар бола Captiva уриб юбориб, вафот этди

Crime

image

Тошкент шаҳрида Captiva ҳайдовчиси орқага ҳаракатланаётиб, 2 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 14 февраль куни тахминан соат 16:00 ларда Шайхонтоҳур туманининг “Белтепа” маҳалласидаги йўлда ҳайдовчи Captiva автомашинасида орқага ҳаракатланаётиб, вояга етмаган 2021 йилда туғилган 2 ёшли болакайни уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бола олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

“Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends