Тошкентда 15 киши овқатдан заҳарланди. Улардан 3 нафарининг аҳволи оғир
Local
−
06 June 2019 7136 2 minutes
Жорий йилнинг 4 июнь куни Тошкент шаҳрида овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилиб, унда 15 киши зарарланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан QALAMPIR.UZ’га маълумот берди. Унда шундай дейилади:
“Жорий йил 4 июнь куни соат 17:00 дан бугун, 6 июнь соат 12:00 га қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига 11 нафар, шаҳар 5-сон юқумли касалликлар шифохонасига 3 нафар ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига 1 нафар бемор кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган. Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Овқат токсикоинфекцияси” бирламчи ташҳиси билан шифохонага ётқизилган. Беморлардан 3 нафарининг аҳволи оғир, қолганлариники ўртача оғирликда.
Шифохонада беморлардан лаборатория таҳлиллари учун тегишли барча намуналар олиниб, малакали шифокорлар томонидан сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда.Дори дармон заҳиралари етарли даражада.
Мазкур ҳолат бўйича ўтказилган бирламчи эпидемиологик текширув натижасида қуйидагилар аниқланди:
Беморларнинг 11 нафари касалликларини Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси, 7б-уйда жойлашган, 4 нафари Сергели тумани Сергели-8 мавзесида жойлашган “GRAND AZIA PLUS” МЧЖга қарашли “Оқтепа лаваш” умумий овқатланиш шаҳобчаларида тайёрланган товуқли сендвични истеъмол қилганликлари билан боғлашмоқда.
“GRAND AZIA PLUS” МЧЖга қарашли “Оқтепа лаваш” умумий овқатланиш шаҳобчасида қисқа муддатли текширув ўтказиш учун Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили номига Тошкент шаҳар ДСЭНМ томонидан 2019 йил 6 июндаги 07-11/4388-сонли маълумотнома кўриб чиқиш ва хулоса олиш учун берилди.
Пойтахтда юз берган ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилди. Вазирлик томонидан юзага келган эпидемик вазиятни жойига чиқиб ўрганилиб, беморларга ва мутахассисларга ўз вақтида ҳар жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатилмоқда”.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September