Тошкентда 10 ёшли болани зўрлашда гумон қилинаётган такси ҳайдовчиси ушланди

Crime

−

image

Аввал хабар берганимиздек, 28 февраль куни Фуқаро Б.Ж. 11 ёшли ўғли Чилонзор туманидаги уйидан амакисининг уйига бориш учун қора рангли Nexia-3 русумли таксига чиққани, ҳайдовчи эса унга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этганини айтиб, Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлимига мурожаат қилган эди.

Шундан сўнг, такси ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор қидирилаётгани хабар қилинди.

Сўнгги маълумотларга кўра, гумондор 47 ёшли Ғ.Д. эканлиги маълум бўлди. 

“Ҳозирги кунда у ушланган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан айб эълон қилиниб, суд томонидан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.


Tags

Rate Count

1032

Rating

3

Rate this article

Share with your friends