Тошкентда ҳаво сифати “носоғлом” даражагача етиши мумкин

Local

−

image

Бугун, 7 ноябрь куни кечки соатларда Тошкент шаҳрида PM заррачалари миқдори ошиб, ҳаво сифати “носоғлом” даражагача етиши мумкин. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 7 ноябрь эрталаб ҳаво сифати Халқаро AQI бўйича “ўртача” даражагача яхшиланган. Бироқ кечки соатларда кучсиз шамол ва ноқулай метеорологик шароит таъсирида PM заррачалари миқдори ошиб, ҳаво сифати “носоғлом” даражагача етиши кутилмоқда.

Эртага, 8 ноябрь куни ҳаво сифати, асосан, “ўртача” ва “сезгир гуруҳлар учун носоғлом”, 9 ноябрь эрталаб “ўртача” даражада бўлиши прогноз қилинмоқда. Миллий индекс бўйича ушбу даврда ҳаво сифати, асосан, “сариқ”, қисқа муддатларда “зарғалдоқ” даражада бўлиши мумкин. Кундузги соатларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва вертикал ҳаво алмашинувининг ўзгариши ҳисобига ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда.

Билдирилишича, ҳаво сифатини яхшилашга қаратилган рейд тадбирлари 24/7 режимда давом эттирилмоқда. Жумладан, навбатдаги рейдлар давомида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жами 95 та объект фаолияти ўрганилган. Кеча, 6 ноябрь куни пойтахтда ҳаво сифати “яшил” даражага чиққан. Умуман олганда, октябрь ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳаво сифати яхшиланган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида жорий 1 ноябрга ўтар кечаси ҳаво сифати сезиларли даражада ёмонлашганди. Хусусан, халқаро ҳаво сифати индекси (AQI) бўйича ифлосланиш даражаси ярим тунда энг юқори нуқтага етиб, “жуда носоғлом” тоифага кўтарилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends