Тошкентда ҳаракатланаётган Orlando ёниб кетди
Crime
−
26 February 2024 6865 1 minute
Бугун, 26 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаракатланаётган Orlando русумли автомобилнинг мотор қисмида ёнғин чиқди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа тахминан соат 08:15 ларда Учтепа туманининг Кичик ҳалқа йўли кўчаси 16-уй қаршисида содир бўлган. 2004 йилда туғилган М.О. бошқарувидаги Orlando русумли автомашинанинг мотор қисмида, электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
“Ҳайдовчилардан транспорт воситаларининг техник ҳолатини ўз вақтида кўрикдан ўтказишларини ҳамда белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади ИИББ ЙҲХБ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 15 февраль куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Kia ва Lacetti русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганди. 20 февраль куни эса Яккасарой туманида 2 та электробус ва Cobalt русумли автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November