Тошкентда ҳаракатланаётган Cobalt ёниб кетди
Crime
−
28 December 2024 6100 1 minute
Бугун, 28 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Cobalt автомашинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 13:47 да Шайхонтоҳур туманининг Фурқат кўчасида автомобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 13:51 да етиб бориб, олов соат 13:56 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
“Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятидаги “заправка”да ёқилғи ташувчи автомобиль ёниб кетганди. “Қашқадарё Нефть базаси” МЧЖ Шаҳрисабз филиалига қарашли 3-сонли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобча ҳовлисида Зил 130 русумли ёқилғи ташувчи автомобиль ёнганди.
Live
All