Тошкент вилоятидан пойтахтга қанча ижтимоий объект ўтказилаётгани маълум бўлди

Local

image

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида Тошкент вилоятидан 7 853,3 гектар ер майдони Тошкент шаҳрига, Тошкент шаҳридан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши белгиланган эди. 

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маъмурий-ҳудудий ўзгаришлар муносабати билан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтувчи объектлар сонини маълум қилди.

Унга кўра:
•  мактаблар – 17 та
•  мактабгача таълим муассасалар – 16 та
•  коллежлар – 2 та
•  диний муссасалар – 6 та
•  қабристонлар – 9 та
•  маданият марказлари – 2 та
•  тиббиёт муассалари – 7 тани ташкил этмоқда.

Маълумот ўрнида, Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтаётган ҳудудларда 42 та МФЙ мавжуд бўлиб, бугунги кунда ушбу ҳудудларда 95 872 нафар аҳоли (23 249 та оила, 29 010 та хонадон мавжуд) истиқомат қилади.


Tags

Rate Count

121

Rating

3

Rate this article

Share with your friends