Тошкент вилоятида 4 эгизак туғилди

Local

image

Кеча, 25 январь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида 4 эгизак дунёга келди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қибрай тумани “Бирлик” маҳалласида яшовчи Тоировлар оиласида 2 ўғил ва 2 қиз фарзанд дунёга келган.

“Қибрай туман ҳокимлиги эгизакларнинг ота-онаси Тоиров Жавохир ва Тоирова Маликаларни ушбу қувончли кун билан самимий табриклайди”, дейилади хабарда.

Эгизакларнинг отаси Жавохир Тоировга кўра, ҳозирда фарзандларининг аҳволи қониқарли даражада.


Tags

Rate Count

469

Rating

3

Rate this article

Share with your friends