Тошкент вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи бир йилга бормай бўшатилди
Local
−
22 February 2019 10479 1 minute
Бугун, 22 февраль куни Тошкент вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Омонович Хўжаев лавозимидан озод қилинди.
Қаҳрамон Хўжаев 2018 йилнинг 13 июль куни Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланганди. Унинг лавозимдан олиниш сабаби ҳозирча номаълум.
QALAMPIR.UZ’га Давлат солиқ қўмитасидан маълум қилишларича, Қаҳрамон Хўжаевнинг ўрнига ҳозирча ҳеч ким тайинланмаган.
Live
All