Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Local
−
22 December 2020 9222 1 minute
Бугун, 22 декабрь куни Тошкент вилоят ҳокимлиги биносида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирокида ҳудудда халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланган Сирожиддин Қодиров соҳа вакилларига таништирилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, унга вилоятдаги мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчиларни сифатли таълим олишишида шарт-шароитлар яратиш, битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш натижаларини яхшилаш ҳамда муассасаларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича қатор вазифалар юкланган.

Сирожиддин Рахмонович Қодиров шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг Ижод мактаблари билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August