Тошкент вилояти ҳокими Сенат аъзоси бўлди

Local

image

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси бўлди. Бу ҳақда бугун, 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Сенат аъзоси сайловини ўтказиш бўйича қўшма мажлисда маълум қилинди.  

Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда 535 та депутат иштирок этиб, овоз бериш жараёнларида 531 киши қатнашган. Ундан 4 та сайлов блютени ҳақиқий эмас деб топилиб, 9 та блютендан фойдаланилмаган.  

Қўшма мажлисда овоз беришда иштирок этган депутатларнинг 518 нафари Даврон Ҳидоятовни ёқлаб овоз берган. Натижаларга кўра, вилоят ҳокими Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.

Маълумот ўрнида, Даврон Ҳидоятов жорий йил 19 мартда Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланган эди.


Tags

Rate Count

108

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends