Тошкент шаҳридаги очиқ майдонда кучли ёнғин бўлди (видео)
Crime
−
08 July 2023 9031 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган “заправка” рўпарасида даҳшатли ёнғин бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдирди.
Унда айтилишича, бугун, 8 июль куни соат 12:54 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган жар бўйида тахминан 200-250 метр квадрат майдонда шох-шабба ва чиқиндилар ёнган. Шунга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:07 да ўраб олинган ва орадан уч дақиқа ўтиб ёнғин ўчирилган.
“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October