Тошкент шаҳридаги бинолардан бирида ёнғин чиқди

Crime

image

Бугун 21 август куни Тошкентнинг Сергели туманида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Сергели тумани, Саъдий кўчасида жойлашган вақтинча фойдаланилмаётган бинонинг ички қисмида чиқинди ёнаётганлиги тўғрисида соат 19:06 да Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:12 да воқеа жойига етиб борган. Соат 19:18 да қуршаб олинган ёнғин 19:22 да батамом ўчирилган. Тўплаб қўйилган 80 кв.м. майдонда чиқиндилар ёнган.

Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.


Tags

Rate Count

241

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends