“Тошкент пахта тозалаш заводи”да ёнғин содир бўлди

Local

image

Тошкент вилоятида жойлашган пахта тозалаш заводида ёнғин содир бўлди. Унда жами 100 кг пахтага зарар етгани айтилмоқда.

Бугун, 16 апрель куни соат 17:13 да Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “Тинчлик” МФЙ Мунаввар кўчасида жойлашган “Реал Текст” МЧЖга қарашли “Тошкент пахта тозалаш заводи” ҳудудида очиқ майдонга ёйиб қўйилган, тахминан 100 килограмм “Наманган-77” 5-навли пахта хомашёси ёнган.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари ёнғин жойига соат 17:20 да етиб борган. Содир бўлган ёнғин соат 17:30 да ўраб олиниб, соат 18:10 да тўлиқ бартараф этилган.

Қайд этилишича, ёнғинни бартараф этишга жами 3 та ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалар ҳамда 20 нафар қутқарувчи жалб қилинган.

Қутқарувчиларнинг саъй ҳаракатлари натижасида 4 та бунт тахминан 8 минг тонна пахта хомашёси сақлаб қолинган.

Содир бўлган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби, Т-28 русумли пахта ортиш юклама тракторининг носозлиги деб топилди.


Tags

Rate Count

354

Rating

3

Rate this article

Share with your friends