Тошкент метросида металл детекторлар ўрнатилади

Local

image

Тошкент метросининг барча бекатларида махсус металл детектор қурилмаларини ўрнатиш ишлари бошланди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.

Маълум қилинишича, метрополитендан фойдаланувчи йўловчилар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса метрополитен ходимларидан қўшимча масъулият ва жавобгарликни талаб этади. Шунинг учун бекатлардаги хавфсизлик чораларини таъминлаш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида метронинг барча бекатларида махсус металл детектор қурилмалари ўрнатилади.

Шунингдек, метрополитен раҳбарияти йўловчилардан ўзи ва ўзгалар хавфсизлигига бефарқ бўлмасликларини ҳамда хавфсиз хизмат кўрсатилишида яқиндан ёрдам беришни сўраган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends