Тошкент марказидаги “стоянка”лар ўрнига меҳмонхона қуриляпти

Local

image

Тошкент шаҳрининг АмирТемур, Шаҳрисабз, Мустақиллик, Истиқлол кўчалари оралиғидаги автотураргоҳ ўрнига замонавий меҳмонхоналар қурилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар бермоқда. 
Қайд этилишича, меҳмонхона қурилиши муносабати билан баъзи жамоат транспортлари йўналишлари ўзгаради.

Жумладан, Истиқлол кўчасидаги автобуслар сўнгги бекатининг бир қисми ёпилади. Шу боис бу ердан ҳаракатланувчи 96- йўналиш автобуслари Тараққиёт, Амир Темур, Истиқлол кўчалари орқали сўнгги бекатгача келади. Қайтишда сўнгги бекатдан Истиқлол, Мустақиллик, Амир Темур кўчалари орқали ўз йўналишини давом эттиради.

53-йўналиш автобуслари эса тўғри йўналишдаги ҳаракатини А.Навоий кўчасидан, Шахрисабз, Мустақиллик, Истиқлол кўчалари орқали сўнгги бекатигача келади. Қайтишда эса Истиқлол, Амир Темур, А.Навоий кўчалари орқали ўз йўналишини давом эттиради.


Rate Count

52

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic