Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфальт ўпирилиб тушди
Local
−
30 April 2024 10982 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Истиқбол кўчасида асфальт ўпирилиб тушгани акс этган сурат тарқалди. Ҳолат юзасидан Миробод тумани ҳокимлиги ўзининг қисқа муносабатини билдирди.
Расмдан кўриш мумкинки, автомобиль йўли ўртасида катта чуқурлик пайдо бўлган.
Қайд этилишича, Миробод тумани ҳокимининг кўрсатмасига мувофиқ, айни вақтда ҳокимликнинг мутасадди раҳбарлари воқеа жойига етиб борган.

“Чуқур атрофи ўраб олиниб, мазкур муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини маълум қиламиз”, дейилади муносабатда.
Ушбу ўпирилишга нима сабаб бўлгани айтилмаган.
Live
All