Тошкент ХТББга раҳбар тайинланди

Local

image

Яшин Султонов Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун, 1 февраль куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси раҳбарияти ва барча туман халқ таълими бўлими мудирлари иштирокида соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотлар ва унинг натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган. 

Йиғилишда айни вақтгача вакант бўлган Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш Яшин Султоновга юклатилган.

Мазкур тайинловга қадар Яшин Султонов Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги “Ўқув-таълим-таъминот” ДУК директори вазифасида фаолият юритган.


Tags

Rate Count

283

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends