Тошкент: қидирувда бўлган ҳамда гиёҳвандлик воситаси олиб юрганлар қўлга тушди
Crime
−
26 September 2021 14133 1 minute
Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати кеча, 25 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ёнида гиёҳванд модда олиб юрган ҳамда қидирувда бўлган шахслар қўлга тушгани ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида Spark русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Б. кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ЙПХ ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида автомобиль олд ўриндиғининг чап ёнидан шоколад қоғозига солинган, пакетга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли сақичсимон модда топилган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Ш.Б. ва топилган модда Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Бундан ташқари, Чилонзор туманида 2021 йил 13 августдан буён қидирувда бўлган шахс ушланган. Соат 18:00 да Captiva русумли автомобиль тўхтатилиб, текширилганда 1985 йилда туғилган ҳайдовчи Я.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан айбланиб, қидирувда эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Я.М. Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБга топширилган.
Шунингдек, соат 16:30 да Бектемир ЙПХ масканида 1983 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.Ж. бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда ҳайдовчининг хатти-ҳаракатлари ЙПХ ходимларида шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ҳайдовчининг ҳамёнидан жигар рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September