Тошкентдаги кўчалардан бири сентябргача ёпилди

Local

image

Тошкентнинг автомобиль оқими кўп кўчаларидан бири таъмирлаш ишлари сабаб, 1 ҳафтага ёпилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, 23 августдан 1 сентябрга қадар Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасининг Бектемир шоҳ кўчасидан Мунис кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қисман ёпилади.  

“Ҳайдовчилардан тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қиламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

122

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends