Толимаржон ИЭС йил охиригача хусусийлаштирилади
Local
−
01 July 2019 4605 1 minute
Кеча, 30 июнь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Бирлашган Араб Амирликларининг “Mubadala Utilities” компанияси раҳбарияти, Осиё тараққиёт банки ҳамда Энергетика вазирлиги вакиллари иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Кун тартибидаги масала жорий йилнинг март ойида БААга олий даражадаги ташриф доирасида эришилган шартномалар доирасида Толимаржон иссиқлик электр станциясинини хусусийлаштириш бўлди.
Учрашув давомида электростанцияларни хусусийлаштириш ва унинг қувватини янада ошириш концепцияси тақдим этилди, шунингдек, мавжуд ҳуқуқий шартномадаги келишув ва лойиҳаларни амалга оширишнинг молиявий механизмлари ишлаб чиқилди. Концепция электростанциянинг иш фаолияти ва техник параметрларини батафсил ўрганиш мақсадида делегациянинг Талимаржон ИЕСга олдинги ишчи ташрифи давомида олинган маълумотлар асосида ишлаб чиқилган.
Музокаралар якунида томонлар келгусидаги ҳамкорликнинг асосий масалалари бўйича якдил фикрга келишди.
2019 йил охиригача инвестициявий шартнома имзоланиши режалаштирилган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September