“Толибон” етакчиси афғон аёлларининг “эркин инсон” мақомини тиклаганини айтди
World
−
25 June 2023 8289 2 minutes
“Толибон” ҳаракатининг олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода унинг режими аёлларни “анъанавий зулм”дан озод қилиб, “эркин одамлар” мақомини тиклаганини айтди. Бу ҳақда унинг Қурбон ҳайити муносабати билан йўллаган табригида сўз борди.
“Аёлларни кўплаб анъанавий зулмлардан, жумладан, мажбурий никоҳдан қутқариш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилди, уларнинг шариат ҳуқуқлари ҳимоя қилинди. Хотин-қизларнинг эркин ва муносиб инсон сифатидаги мақоми тикланди ҳамда барча институтларга аёлларга никоҳ, мерос ва бошқа ҳуқуқларни таъминлашда ёрдам бериш мажбурияти юкланди”, дейилади Охундзоданинг баёнотида.
Унинг сўзларига кўра, “Толибон” хотин-қизларнинг ислом шариатига мувофиқ фаровон ва ҳотиржам ҳаёт кечириши учун уларнинг аҳволини яхшилаш бўйича зарур чораларни кўрган.
Шунингдек, “Толибон” етакчиси Афғонистондаги аёллар муаммолари, жумладан, “20 йиллик ишғолнинг салбий томонлари” билан боғлиқ эканини даъво қилган.
Маълумот учун, 2021 йилда ҳокимиятга келганидан бери “Толибон” турли чекловларни жорий қилган. Хусусан, улар аёл телебошловчиларни ҳижоб ўрашга мажбурлаган, аёл актрисалар иштирокидаги драматик филъмлар ва кўрсатувлар намойишини тақиқлаган.
Бундан ташқари, “Толибон” Афғонистон университетларида қизлар учун дарсларни тўхтатиб қўйган, ўрта ва юқори синф ўқувчи қизларининг ҳам мактабларга боришини тақиқлаган. Шунингдек, “Толибон”, аёлларнинг университетлардаги профессор-ўқитувчилар таркибида бўлишини тақиқлаб қўйган ҳамда аёлларни барча миллий ва халқаро ноҳукумат ташкилотларда ишлашдан четлаштиришни буюрган. Бу қарорлар кўплаб хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ томонидан танқидлар тўлқинига сабаб бўлган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September